Алоуддин Мансур — 569
70:11 (Ҳолбуки) улар (бир-бирларига) кўрсатилурлар! Жиноятчи-кофир кимса у Куннинг азобидан (қутулиш учун) ўғилларини тўлов қилиб бериб юборишни,
70:12 хотинини ва биродарини ҳам,
70:13 уни ўз паноҳига оладиган қариндош-уруғини ҳам,
70:14 ва Ердаги барча кишиларини ҳам (тўлов қилиб бериб юборишни), сўнгра (бу тўлов) унга нажот беришини истар.
70:15 Йўқ, (ҳеч қандай тўлов уни азобдан қутқара олмас)! Албатта у бир оловдирки,
70:16 (Кофирлар ташланадиган дўзах ўз ҳарорати билан) бош териларини сидириб олгувчи бир оловдир!
70:17 У (Ҳақ йўлидан) юз ўгириб, терс қараб кетган
70:18 ва (пул-мол) йиғиб тўплаган (яъни, уни Аллоҳ буюрган жойларга сарфламаган) кимсаларни (ўзига) чорлаб турар!
70:19 Дарҳақиқат, инсон бетоқат қилиб яратилгандир.
70:20 Қачон унга ёмонлик (камбағаллик-кулфат) етиб қолса, у ўта бесабрлик қилгувчидир.
70:21 Қачон унга яхшилик (бойлик, саломатлик) етса, у ўта манъ қилгувчи — бахилдир.
70:22 Фақат намоз ўқигувчи зотлар (яъни, мусулмонларгина ундоқ эмасдирлар)ки,
70:23 Улар намозларида доим — барқарор бўлгувчи зотлардир.
70:24 Улар (топган) мол-мулкларида маълум ҳақ (яъни, закот) бўлган зотлардир.
70:25 Сўрагувчи ва (мол-давлатдан) маҳрум кишилар учун (маълум ҳақ ажратган зотлардир).
70:26 Улар жазо — Қиёмат Кунини тасдиқ этадиган зотлардир.
70:27 Улар Парвардигорларининг азобидан қўрқувчи бўлган зотлардир.
70:28 Зотан, Парвардигорларининг азоби (ҳеч ким учун) бехатар эмасдир (яъни, ҳеч кимнинг «Менга Аллоҳнинг азоби тушмайди», деб хотиржам бўлишга ҳаққи йўқдир).
70:29 Улар авратларини (ҳаромдан — зинодан пок) сақлагувчи зотлардир.
70:30 Магар ўз жуфти ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдилар). Бас, улар маломат қилинмаслар.
70:31 Энди ким бундан ўзгани (яъни, зино ва шу каби шариати исломийяда ҳаром қилинган бошқа нарсаларни) истаса, бас, ана ўшалар ҳаддан ошгувчи кимсалардир.
70:32 Улар (яъни, мўмин-мусулмонлар) ўзларига ишонилган омонатларга ва (ўзгаларга) берган аҳд-паймонларига риоя қилгувчи зотлардир.
70:33 Улар ўз гувоҳликларини тўғри-холис адо қилгувчи зотлардир.
70:34 Улар намозларини (вақтида адо этиб, қазо бўлишдан) сақлагувчи бўлган зотлардир.
70:35 Ана ўшалар жаннатларда ҳурмат-иззат кўргувчидирлар.[2]
70:36 Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), бу кофир бўлган кимсаларга нима бўлдики, сиз томонга чопурлар?!
70:37 Улар ўнг ва сўлдан тўда-тўда бўлиб, (сиз томонга чопурлар?!)
70:38 Ё улардан ҳар бир кимса ноз-неъмат жаннатига киритилишни тамаъ қилурми?!
70:39 Йўқ, (улар ҳеч қачон жаннатга кирмаслар)! Албатта Биз уларни ўзлари биладиган нарсадан (яъни, бир томчи сувдан) яратдик.
70:40 Бас, (шундоқ экан) машриқу мағрибларнинг Парвардигорига қасам ичурманки, шак-шубҳасиз, Биз қодирдирмиз,