>

Алоуддин Мансур — 537

56:77 — албатта у Улуғ Қуръондир!

56:78 (Қуръон сеҳр ёки уйдирма эмас, балки) асралган Китобдаги (Лавҳул-Маҳфуздаги Улуғ Қуръондир).

56:79 Уни фақат таҳоратли — пок кишиларгина ушларлар.

56:80 (У) барча оламлар Парвардигори томонидан нозил қилингандир.

56:81 Бас, (эй кофирлар), сизлар мана шу Сўз — Қуръонга бепарволик қилурмисизлар (яъни, сизлар шундай улуғ Китобни назарларингизга илмасдан инкор қилмоқдасизларми)?!

56:82 Ва сизлар (Қуръонни) ёлғон дейиш(дек бадбахтлик)ни ўзларингизнинг ризқ-насибаларингиз қилиб олурсизларми?!

56:83 Бас, қачон (вафот қилаётган кишининг жони) халқумига етганида;

56:84 — Ҳолбуки, ўша вақтда сизлар қараб турурсизлар;

56:85 Ва Биз унга сизлардан кўра яқинроқ булурмиз, лекин сизлар (буни) курмайсизлар (билмайсизлар).

56:86 Бас, агар сизлар эгасиз бўлсангизлар;

56:87 (Ва ўзларингизнинг: «Ҳеч қандай Эга — Парвардигор ҳам, қайта тирилиш ҳам йуқ», деган сўзларингизда) ростгўй булсангизлар ўша (жонни яна жасадга) қайтара олсангизлар эди! (Йуқ, ҳеч қачон қайтара олмассизлар).

56:88 Энди агар ўша (вафот қилгувчи киши Аллоҳга) яқин қилинган (пешқадам)лардан булса,

56:89 у ҳолда (унинг учун) роҳат-фароғат, гўзал ризқ ва ноз-неъматли жаннат бордир!

56:90 Энди агар у ўнг томон эгаларидан бўлса,

56:91 у ҳолда (эй саодатманд бандам), сенга ўнг томон эгаларидан салом бўлгай!

56:92 Энди агар у (қайта тирилишни) ёлғон дегувчи гумроҳлардан (яъни, чап томон эгаларидан) бўлса,

56:93 у ҳолда қайноқ сувдан иборат «зиёфат»,

56:94 ва дўзахга киритилиш бордир!

56:95 Шак-шубҳасиз, (ушбу сурада зикр қилинган нарсалар) айни ҳақиқатнинг ўзидир!

56:96 Бас, улуғ Парвардигорингизнинг номини (ҳар қандай айб-нуқсондан) поклаб-тасбеҳ айтинг!

57:1 Осмонлар ва Ердаги бор нарса Аллоҳга тасбеҳ айтди. У қудрат ва ҳикмат Соҳибидир.

57:2 Осмонлар ва Ер Унинг мулкидир. У ҳаёт ва ўлим берур. У барча нарсага қодирдир.

57:3 Аввал ҳам, охир ҳам, зоҳир ҳам, ботин ҳам Унинг Ўзидир. У барча нарсани билгувчидир.[1]