>

Алоуддин Мансур — 536

56:51 Сўнгра албатта сизлар, эй (қайта тирилишни) ёлғон дегувчи гумроҳлар,

56:52 Шак-шубҳасиз, (жаҳаннамнинг ўртасида ўсадиган) Заққум дарахтидан егувчи

56:53 — ундан қоринларингизни тўлдиргувчидирсизлар.

56:54 Сўнг унинг устига қайноқ сувдан ичгувчи, (ичганда ҳам)

56:55 — Ташна-тўймас туялар каби ичгувчидирсизлар!

56:56 Мана шу уларнинг жазо (Қиёмат) Кунидаги «зиёфатларидир»!

56:57 (Эй инсонлар), сизларни Биз Ўзимиз яратдик-ку! Энди сизлар (Охиратда яна қайта яратишга қодир эканлигимизни) тасдиқ этмайсизларми?![5]

56:58 Сизлар (хотинларингизнинг бачадонига) тўкадиган маний-уруғ ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?

56:59 Уни сизлар (комил инсон қилиб) яратурмисизлар ёки Биз яратгувчимизми?![6]

56:60 Сизларнинг ўртангиздаги ўлимни ҳам Биз белгилаб қўйгандирмиз (яъни, сизларга ҳаётни ҳам, ўлимни ҳам Биз берурмиз) ва Биз ожиз эмасдирмиз.

56:61 (Сизларни вафот топдириб, ўрнингларга) сизларга ўхшаганларни алмаштириб қўйишга ҳамда сизларни ўзларингиз билмайдиган ҳолат-суратда қайта пайдо қилишга ҳам (ожиз эмасдирмиз).

56:62 Дарвоқеъ, сизлар дастлабки пайдо бўлишларингиз (қандай бўлгани)ни билдинглар-ку! Бас, эслатма-ибрат олмайсизларми?!

56:63 Сизлар экаётган зироатларингиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?

56:64 Уни сизлар ундириб-ўстирурмисизлар ёки Биз ундиргувчимизми?!

56:65 Агар Биз хоҳласак, албатта уни қуруқ чўп қилиб қўйган бўлур эдик, бас, сизлар ажабланган ҳолларингизда:

56:66 «Шак-шубҳасиз, бизлар зиён кўргувчилармиз.

56:67 Йўқ, бизлар (барча ризқу рўздан) маҳрум бўлгувчилармиз», (деб надомат қилиб қолган бўлур эдингазлар).

56:68 Сизлар ўзларингиз ичадиган сув ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?

56:69 Уни булутлардан сизлар ёғдирдингларми ёки Биз ёғдиргувчимизми?!

56:70 Агар Биз хоҳласак, уни шўр қилиб қўйган бўлур эдик. Бас, шукр қилмайсизларми?!

56:71 Сизлар ёқадиган ўт-олов ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?

56:72 Унинг дарахтини сизлар пайдо қилдингларми ёки Биз пайдо қилгувчимизми?!

56:73 Биз уни (жаҳаннам ўтидан) бир эслатма ва (саҳроларда юрадиган) мусофир-йўловчилар учун фойдаланадиган нарса қилиб қўйдик.

56:74 Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), улуғ Парвардигорингизнинг номини (ҳар қандай айб-нуқсондан) поклаб-тасбеҳ айтинг!

56:75 Мен юлдузларнинг ботар жойларига қасам ичурманки,

56:76 — Ҳолбуки, бу (қасам) агар билсангизлар, шак-шубҳасиз, улуғ-катта қасамдир,