Алоуддин Мансур — 533
55:42 Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
55:43 Жиноятчи-осий кимсалар ёлғон дейдиган жаҳаннам мана шудир!
55:44 Улар ўша (жаҳаннам) билан ўта қайноқ сув ўртасида айланаверарлар![5]
55:45 Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг кайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
55:46 Парвардигори (ҳузурида) туришидан (яъни, ўзининг Парвардигор олдида туриб, ҳаёти дунёда қилиб ўтган барча амалларига жавоб беришдан) қўрққан киши учун икки жаннат бордир.
55:47 Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
55:48 (У икки жаннат сон-саноқсиз) шох-новдалар эгасидирлар (яъни, сермева ва соя-салқиндирлар).
55:49 Бас, (эй инсонлар ва жинлар). Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
55:50 У иккисида икки оқар чашма бордир.
55:51 Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
55:52 У иккисида барча мевадан икки нави бордир.
55:53 Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
55:54 (Аҳли жаннат) астарлари шойидан бўлган кўрпачалар устида ястанган ҳолларида (ўлтирурлар). У жаннатларнинг меваси яқин бўлгувчидир (яъни, жаннат аҳли қай-бир мевани ейишни истаса, ўша меванинг ўзи уларга эгилиб, яқин келур).
55:55 Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
55:56 У (жаннат)ларда шундай кўзларини (бегона эркакларга қарашдан) тийгувчи (қиз)лар борки, уларга (жаннат аҳлидан) илгари на бир инс ва на бир жин тегингандир.
55:57 Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
55:58 Улар (софлик ва оқликда) гўёки ёқут ва маржондирлар.
55:59 Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
55:60 Эҳсон-яхшиликнинг жазоси-мукофоти фақат яхшилиқдир.[6]
55:61 Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
55:62 У икки (жаннат)дан қуйироқда яна икки жаннат бордир.
55:63 Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
55:64 (У икки жаннат) серсув ва серяпроқликдан қорамтирдирлар.
55:65 Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
55:66 У иккисида тинмай отилиб тургувчи икки чашма бордир.
55:67 Бас, (инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
55:68 У иккисида мева, хурмо ва анорлар бордир.
55:69 Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!