Алоуддин Мансур — 532
55:19 У зот икки денгиз-дарёни бир-бирлари билан учрашадиган ҳолларида (ёнма-ён) оқизиб қўйди.
55:20 (Аммо) у иккисининг ўрталарида бир тўсиқ бўлиб, улар (ўша тўсиқдан) ошиб ўтмаслар.[1]
55:21 Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
55:22 У иккисидан (бири бўлмиш денгиздан) марварид ва маржонлар чиқур.
55:23 Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
55:24 Денгиздаги тоғлар каби баланд кўтарилган қатновчилар (яъни, елканли кемалар) ҳам ёлғиз У зотникидир.
55:25 Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
55:26 (Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир.
55:27 Буюклик ва карам соҳиби бўлган Парвардигорингизнинг Юзи — Ўзигина боқий мангу қолур.[2]
55:28 Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
55:29 Осмонлар ва Ердаги (барча) жонзот (Унга муҳтождир ва бор тилак-мақсадларини ёлғиз) Ундан сўрар. У зот ҳар куни бир иш-амалдадир.[3]
55:30 Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
55:31 Яқинда (Қиёмат қойим бўлган Кунда) сизлар(ни ҳисоб-китоб қилиш) учун фориғ бўлажакмиз, эй инсу жинлар![4]
55:32 Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
55:33 Эй жин ва инс жамоаси! Агар сизлар (Аллоҳнинг жазосидан қочиб) осмонлар ва Ер чегараларидан ўтиб кетишга қодир бўлсангизлар, у ҳолда ўтиб кетаверинглар! Сизлар фақат куч-қудрат билангина ўта олурсизлар, (лекин у Кунда сизларда ҳеч қандай куч-қудрат бўлмас)!
55:34 Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
55:35 (У Кунда) сизларнинг устингизга оловдан бир аланга ва тутун юборилурки, сизлар (ундан ҳаргиз) қутула олмассизлар!
55:36 Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
55:37 Энди қачон (Қиёмат қойим бўлгач) осмон ёрилиб, (жаҳаннам ҳароратидан доғланган) ёғ каби қизариб қолганида,
55:38 Бас, (эй инсонлар ва жинлар). Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
55:39 Ана ўша Кунда на бир инс ва на бир жин (қилиб ўтган) гуноҳидан сўралмас!
55:40 Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
55:41 (Чунки у Кунда) жиноятчи-осий кимсалар сиймо-белгиларидан танилиб, пешона ва оёқларидан олинурлар (ва жаҳаннамга отилурлар)!