Алоуддин Мансур — 531
54:50 (Яратмоқчи бўлган ҳар бир нарсамиз учун) Бизнинг фармонимиз фақат биргина (яъни, «Бўл», деган) сўздир. (Бас, ўша нарса) кўз юмиб очгунча (йўқдан бор бўлур).
54:51 Қасамки, Биз сизларнинг ўхшашларингизни ҳалок қилдик. Бас, бирон эслатма-ибрат олгувчи борми?
54:52 Улар қилган ҳар бир нарса китобларда (номаи-аъмолларида) бордир.
54:53 Ҳар бир кичик ва катта (амал Лавҳул-Маҳфузда) битилмишдир.
54:54 Албатта тақводор зотлар жаннатларда ва дарёлар (усти)да
54:55 Қодир Подшоҳ ҳузуридаги рози бўлинган ўринда бўлурлар.
55:1 Меҳрибон (Аллоҳ Муҳаммад пайғамбар ва унинг умматларига)
55:2 Қуръонни таълим берди.
55:3 У зот инсонни яратди.
55:4 Ва унга (дилидаги мақсадини баён эта олиши учун) баённи (нутқни) таълим берди.
55:5 Қуёш ҳам, ой ҳам (аниқ) ҳисоб-ўлчов билан (жорий бўлур).
55:6 Ўт-ўлан ҳам, дов-дарахт ҳам (ёлғиз Аллоҳга) сажда қилур — бўйинсунур.
55:7 У зот осмонни баланд қилиб қўйди ва мезон-тарозини ўрнатди.
55:8 Сизлар тош-тарозида туғёнга тушмасликларингиз (яъни, ўзгаларга зулм қилмасликларингиз) учун (мезон-тарозини ўрнатди).
55:9 (Эй инсонлар, ўзаро олди-берди муомалаларингизда) тўғри, адолат билан тортинглар ва тарозидан уриб қолманглар!
55:10 Ерни У зот (жамийки) жонзотлар учун (яъни, улар жойлашиб, фойдаланишлари учун) паст-текис қилиб қўйди.
55:11 Унда (турли-туман) мева-чева ва гулкосали хурмо дарахтлари бор.
55:12 Яна сомонли дон-дун ва хушбўй (гуллар) бор.
55:13 Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея (яъни, инкор қила) олурсизлар?!
55:14 У зот инсонни (яьни, Одам алайҳиссаломни) сопол каби қуриган қора лойдан яратди.
55:15 Жинларни эса аланга-оловдан яратди.
55:16 Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!
55:17 (Аллоҳ) икки шарқнинг (яъни, кун ва ой ботадиган жойларнинг) ҳам Парвардигоридир.
55:18 Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!