>

Алоуддин Мансур — 528

53:45 Ва албатта У зот эркак-аёл жуфтларни яратгандир.

53:46 (Уларни) отилиб чиқадиган нутфадан (яратгандир).

53:47 Албатта (барча халойиқни ўлганидан сўнг) иккинчи бор пайдо қилиш ҳам ёлғиз Унинг зиммасидадир.

53:48 Албатта бой қилган ҳам, бадавлат қилган ҳам Унинг Ўзидир.

53:49 Албатта Шеъро (юлдузи)нинг Парвардигори ҳам Унинг Ўзидир.[4]

53:50 Албатта У зот аввалги Од (қабиласи)ни ҳалок қилди;

53:51 Ва Самуд (қабиласи)ни ҳам (ҳалок қилди), бас (улардан бирон кишини тирик) қолдирмади.

53:52 Яна У зот илгари Нуҳ қавмини ҳам (ҳалок қилгандир). Чунки уларнинг ўзлари жуда золим ва туғёнга тушган кимсалар эдилар.

53:53 Яна У зот зеру-забар бўлган қишлоқни (яъни, Лут пайғамбар қавмини) ҳам қулатиб,

53:54 уни ўраган нарса (яъни, осмонда ёғилган тошлар) билан ўраб кўмиб ташлади.

53:55 Бас, (эй инсон) Парвардигорингнинг қайси неъматлари ҳақида шак-шубҳа қилурсан?!

53:56 Бу (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом ҳам) аввалги огоҳлантиргувчилар (пайғамбарлар жумласи)дан бир огоҳлантиргувчидир.

53:57 Яқин бўлгувчи (Қиёмат) яқин қолди.

53:58 Унинг учун Аллоҳдан ўзга бирон очгувчи (қачон бўлишини билдиргувчи) йўқдир.

53:59 (Эй мушриклар), ҳали сизлар мана шу Сўздан (Қуръондан) ажабланурсизларми?!

53:60 (Ундаги оятларнинг беназир ва бемисл ўгит-насиҳатларидан таъсирланиб) йиғламасдан, кулурсизларми?

53:61 Ғофил бўлган ҳолларингизда (йиғламасдан, кулурсизларми?!)

53:62 Бас, сизлар ёлғиз Аллоҳга сажда ва ибодат қилинглар![5]

54:1 (Қиёмат) соати яқинлашиб қолди ва ой ҳам бўлинди.

54:2 Агар улар (Қурайш кофирлари Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг ҳақ пайғамбар эканликларига далолат қиладиган) бирон оят-мўъжиза кўрсалар (ҳам у пайғамбарга иймон келтириш ўрнига) юз ўгирурлар ва «(Бу) ҳар доимги сеҳр-ку!», дерлар.[1]

54:3 Улар (пайғамбарни) ёлғончи қилдилар ва ҳавойи нафсларига эргашдилар. — Ҳар бир иш (ўз) жойини топгувидир (яъни, гарчи кофирлар юз ўгирсалар-да, бу ҳақ дин Ер юзида қарор топур).

54:4 — Ҳолбуки, уларга (илгари ўтган кофирларнинг) хабарларидан иборат бир нарса келдики, унда (куфру залолатдан) тийилиш (лозим эканлигини уқтиргувчи ибратлар) бор эди.

54:5 Етук ҳикмат келдики, (унда куфру залолатдан тийилиш лозим эканлигини уқтиргувчи ибратлар бор эди). (Лекин улар ўзларининг куфрларидан тийилмадилар). Бас, (уларга ҳеч қандай) огоҳлантириш фойда бермас!

54:6 (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), энди сиз улардан юз ўгиринг! Чорлагувчи (Исрофил фаришта) нотаниш бўлган бир нарсага (яъни, Қиёматдаги кофирлар учун даҳшатли ҳисоб-китобга) чорлайдиган Кунда;