Алоуддин Мансур — 457
38:62 (Жаҳаннам эгалари бир-бирларига) айтдилар: «Нега бизлар (дунёдалик пайтимизда) ёмонлардан деб ҳисоблаб ўтган кишиларни (яъни, мўминларни дўзахда) кўрмаяпмиз-а?!
38:63 Бизлар ўшаларни масхара қилиб олган эдикми?! Ёки (улар ҳам бизлар билан мана шу жаҳаннамда бирга-ю, аммо) кўзларимиз оғиб (уларни илғамай қолдими)?!»
38:64 Албатта дўзах аҳлининг ана шундай талашиб тортишишлари ҳақдир — аниқдир.
38:65 (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, Макка мушрикларига) айтинг: «Мен фақат бир огоҳлантиргувчидирман, холос. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар яккаю ёлғиз ғолиб Аллоҳгина бордир...
38:66 У осмонлар ва Ернинг ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсанинг қудратли ва мағфиратли Парвардигоридир».
38:67 Айтинг: «Ўша (яъни, мен сизларга етказган мана шу сўзлар) улуғ бир хабардир.
38:68 Сизлар эса ундан юз ўгирмоқдасизлар!
38:69 Мен учун (Одамнинг Ер юзига халифа қилиниши тўғрисида Аллоҳ таоло билан) тортишаётган фаришталар ҳақида ҳеч қандай билим йўқ эди.
38:70 Менга фақат ўзимнинг очиқ-равшан огоҳлантиргувчи эканлигим ваҳий қилинмоқда, холос».
38:71 Эсланг, Парвардигорингиз фаришталарга деган эди: «Албатта мен лойдан бир одам яратгувчидирман.
38:72 Бас, қачон уни ростлаб, унга Ўз руҳимдан пуфлаб киргизганимдан сўнг унга сажда қилган ҳолларингизда йиқилинглар!»
38:73 Бас, фаришталарнинг барча-барчалари (Одамга) сажда қилдилар.
38:74 Магар Иблисгина кибру ҳаво қилиб, кофирлардан бўлди.
38:75 (Шунда Аллоҳ) деди: «Эй Иблис, Мен Ўз қўлларим билан яратган нарсага — Одамга сажда қилишдан нима сени манъ қилди?! Кибру ҳаво қилдингми, ёки сен (Одамга нисбатан) юксак мартабали зотлардан эдингми?!»[6]
38:76 У айтди: «Мен ундан яхшироқдирман. Сен мени оловдан яратгансан, уни эса лойдан яратдинг».
38:77 (Аллоҳ) деди: «Бас, ундан (яъни, жаннатдан) чиқ! Энди сен, шак-шубҳасиз, (Менинг даргоҳимдан) қувилган — малъунсан.
38:78 Ва албатта то жазо (Қиёмат) кунигача сенга Менин лаънатим бўлур».
38:79 (Иблис илтижо қилиб) деди: «Парвардигорим, у ҳолда менга улар тириладиган кунгача (ўлмасдан яшаш учун) муҳлат бергин».
38:80 (Аллоҳ) деди: «Бас, сен муҳлат берилганлардансан,
38:81 Маълум вақтда етиб келадиган Кунгача (Қиёматгача) (муҳлат берилганлардансан)».
38:82 (Иблис) айтди: «Энди, Сенинг қудратингга қасамки, албатта уларнинг ҳаммасини йўлдан оздирурман.
38:83 Магар уларнинг орасидаги (айрим) покиза бандаларинггина (ҳақ йўлдан озмай қолурлар)».