Алоуддин Мансур — 451
37:127 Бас, (қавми Илёсни) ёлғончи қилдилар. Энди албатта улар (дўзах азобига) ҳозир қилингувчидирлар.
37:128 Магар Аллоҳнинг покиза бандаларигина (азобга дучор бўлмаслар).
37:129 Биз кейинги (авлод)лар орасида (Илёс) ҳақида (гўзал мақтовлар-олқишлар) қолдирдик.
37:130 Илёсга салом бўлгай.
37:131 Албатта, чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.
37:132 Албатта, у Бизнинг мўмин бандаларимиздандир.
37:133 Лут ҳам, шак-шубҳасиз, пайғамбарлардандир.
37:134 Эсланг, Биз унга в унинг барча аҳли-тобеъларига нажот берган эдик.
37:135 Фақат (азобда) қолгувчилардан бўлган бир кампирга (яъни, Лутнинг хотинига нажот бермадик).
37:136 Сўнгра бошқаларни (яъни, Лутни ёлғончи қилганларни) ҳалок қилдик.
37:137 (Эй Макка аҳли,) аниқки, сизлар эрта-ю кеч уларнинг устидан ўтиб турурсизлар.
37:138 Ахир ақл юргизмайсизларми (яъни, Лутнинг қавми бошига тушган ҳалокат сизларнинг ҳам бошингизга тушиб қолишидан қўрқмайсизларми)?!
37:139 Юнус ҳам, шак-шубҳасиз, пайғамбарлардандир.
37:140 Эсланг, у (ўз қавмидан ғазабланиб, Парвардигорининг изнисиз қишлоғидан чиқиб, (одамлар билан) тўла бўлган кемага қараб қочган эди.
37:141 Бас, (кемадагилар билан) қуръа ташлашиб мағлуб бўлгач, (уни денгизга улоқтирдилар).[5]
37:142 Бас, уни (Парвардигорининг изнисиз ўз қавмини ташлаб чиқиб кетгани сабабли) маломатга лойиқ бўлган ҳолида бир наҳанг балиқ ютиб юборди.
37:143 Энди агар у (Аллоҳга доимо) тасбеҳ айтгувчилардан бўлмаса эди,
37:144 Албатта у (балиқ) қорнида то қайта тириладиган кунларигача (яъни, Қиёматгача) қолиб кетган (яъни, ҳалок бўлган) бўлур эди.
37:145 Бас, Биз уни хаста ҳолида қуруқликка отдик.
37:146 Ва унинг устида (соя ташлаб туриши учун) қовоқ дарахтини ўстириб қўйдик.
37:147 Биз уни юз минг, балки ундан-да кўпроқ (одамга) пайғамбар қилдик.
37:148 Бас, улар (Юнусга) иймон келтирдилар. Сўнг Биз уларни (маълум) бир муддатгача (яъни, ажаллари битгунча ҳаёт неъматидан) баҳраманд этдик.
37:149 Энди (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, Макка кофирларидан) сўранг-чи, қизлар Парвардигорингизники-ю, ўғиллар уларникимикан. (Яъни, уларнинг гумонича, фаришталар Аллоҳнинг қизлари эмиш).
37:150 Ёки Биз фаришталарни улар гувоҳ бўлган ҳолларида қиз қилиб яратдикмикан?!
37:151 Огоҳ бўлингизким, улар ёлғончиликлари туфайли айтурларки,
37:152 «Аллоҳнинг боласи (яъни, қизлари) бор». Улар шак-шубҳасиз, ёлғончидирлар.
37:153 (Аллоҳ) ўғилларни қўйиб, қизларни танлаб олган эмишми?!