Алоуддин Мансур — 449
37:77 Ва унинг зурриётини (то Қиёмат) боқий қолгувчи кишилар қилиб қўйдик.
37:78 Ва кейинги (авлод)лар орасида (Нуҳ) ҳақида (гўзал мақтовлар-олқишлар) қолдирдик.
37:79 Барча оламларда Нуҳга салом бўлгай.
37:80 Албатта Биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.
37:81 Дарҳақиқат, у Бизнинг мўмин бандаларимиздандир.
37:82 Сўнгра бошқаларни (яъни, Нуҳни ёлғончи қилган кимсаларни) ғарқ қилиб юбордик.
37:83 Шак-шубҳасиз, Иброҳим ҳам (Нуҳ)нинг гуруҳидандир.
37:84 Эсланг, у Парвардигорига тоза дил билан келди.
37:85 Ўшанда у отаси ва қавмига деган эди: «Нимага ибодат қилмоқдасизлар?!
37:86 Аллоҳни қўйиб, сохта «худолар»га (сиғинишни) истайсизларми?!
37:87 У ҳолда барча оламларнинг Парвардигори ҳақида (яъни, У зот сизларнинг мушриклигингиз учун берадиган жазоси ҳақида) не гумонингиз бор?!»
37:88 Сўнг у юлдузларга тикилиб туриб:
37:89 «Аниқки, мен касалман», деди.[3]
37:90 Дарҳол ундан юз ўгирган ҳолларида кетдилар.
37:91 Бас, (Иброҳим) аста уларнинг бутлари олдига келиб: «(Олдиларингиздаги) таомларни емайсизларми?
37:92 Нега сўзламаяпсизлар?!», деди.
37:93 Сўнг уларга яқин келиб, ўнг қўли(даги болта) билан урди.
37:94 Бас, (қавми) унинг олдига шоша-пиша келишгач,
37:95 У деди: «Ўзларингиз йўниб-ясаб олган нарсаларга ибодат қилурмисизлар?!
37:96 Ҳолбуки, сизларни ҳам, қилиб олган бутларингизни ҳам Аллоҳ яратган-ку?!»
37:97 Улар (бир-бирларига) дедилар: Иброҳим учун (олов ёқиладиган) бинолар қуриб уни ўша оловга ташланглар».
37:98 Бас, улар (Иброҳимга) макр қилмоқчи бўлган эдилар. Биз уларни тубан-мағлуб қилдик.
37:99 (У ўт ичидан эсон-омон чиқди) ва деди: «Албатта мен Парвардигорим (буюрган тараф)га кетгувчидирман. Унинг Ўзи мени (Тўғри Йўлга) ҳидоят қилур.
37:100 (Парвардигорим,) Ўзинг менга солиҳ (фарзанд)лардан ҳадя этгин».
37:101 Бас, Биз унга бир ҳалим ўғилнинг хушхабарини бердик.
37:102 Энди қачонки у (бола Иброҳим) билан бирга юрадиган бўлгач, (Иброҳим): «Эй ўғилчам, мен (ҳадеб) тушимда сени (қурбонлик учун) сўяётганимни кўрмоқдаман. Энди сен ўзинг нима раъй-фикр қилишингни бир ўйлаб кўргин», деган эди. У айтди: «Эй отажон, сенга (тушингда Парвардигор томонидан) буюрилган ишни қилгин. Иншоаллоҳ мени сабр қилгувчилардан топурсан».[4]