Алоуддин Мансур — 447
37:25 (У Кунда кофирларга дейилар): «Нега бир-бирларингизга ёрдам бермаяпсизлар?!»
37:26 Йўқ, улар бу Кунда (ҳеч нарса қила олмаслар, (балки фақат Бизнинг ҳукмимизга) бўйинсунгувчидирлар.
37:27 Уларнинг бировлари бировларига қараб савол-жавоб қилурлар:
37:28 (Эргашувчилар ўзларини йўлдан урган пешволарига): «Ҳақиқатан, сизлар бизларга ўнг томондан (яъни, бизлар ишониб яхшилик кутадиган томондан) келар эдинглар», деганларида.
37:29 (Пешволар) айтурлар: «Йўқ, сизлар ўзларингиз мўмин бўлмаган эдинглар.
37:30 Ахир бизлар учун сизларнинг устингизда бирон салтанат — ҳукмронлик йўқ эди-ку! Йўқ, сизлар ўзларингиз ҳаддан ошгувчи қавм эдинглар.
37:31 Бас, энди (бизларга ҳам, сизларга ҳам) Парвардигоримизнинг Сўзи — азоби ҳақ бўлди. Шак-шубҳасиз, бизлар (уни) тотгувчидирмиз.
37:32 Чунки бизлар йўлдан озгувчи бўлганимиз сабабли сизларни ҳам йўлдан урдик».
37:33 Бас, албатта улар (яъни, Аллоҳ йўлидан озган кимсалар ва уларни йўлдан урган пешволари) ўша Кунда азобда шерик бўлгувчидирлар.
37:34 Дарҳақиқат, Биз жиноятчи кимсаларни (мана шундай) азобга дучор қилурмиз.
37:35 Чунки улар ўзларича: «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар ёлғиз Аллоҳгина бордир», дейилган вақтда кибр-ҳаво қилган эдилар.
37:36 Ва улар «Ҳали бизлар бир мажнун шоирни деб худоларимизни тарк қилар эканмизми?», дер эдилар.
37:37 Йўқ, (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом асло шоири мажнун эмасдир, балки) у Ҳақ (дин)ни олиб келди ва (ўзидан аввал ўтган) барча пайғамбарларни тасдиқ этди.
37:38 (Эй жиноятчи кимсалар), сизлар шак-шубҳасиз, аламли азобни тотгувчидирсизлар.
37:39 Сизлар фақат қилиб ўтган жиноятларингиз сабабли жазоланурсизлар.
37:40 Магар Аллоҳнинг покиза бандалари бордирки;
37:41 Ана ўшалар учун маълум ризқ (бўлур).
37:42 (Ҳар турли) мевалар бўлур ва улар ҳурмат-иззат кўргувчидирлар.
37:43 Ва улар ноз-неъмат боғларида,
37:44 Сўрилар устида бир-бирларига рўбарў ўтирган ҳолларида (ҳурмат-иззат кўргувчидирлар).
37:45 Уларга оқар чашмадан (шароб) косалари айлантириб турилур.
37:46 Ичгувчилар учун лаззат бўлган оппоқ (шароб косалари айлантириб турилурки),
37:47 У (шароб)да маст қилгувчи — ақлдан оздиргувчи нарса бўлмас ва улар ундан маст бўлмаслар.
37:48 Яна уларнинг олдиларида кўзларини (бегоналарга қарашдан) тийгувчи,
37:49 Гўё яшириб қўйилган (оппоқ) тухумдек (заҳаланмаган) оҳу кўзлар бўлур.
37:50 Бас, улар (яъни, аҳли жаннат) бир-бирларига қараб савол-жавоб қилурлар.
37:51 (Шундай суҳбатларнинг бирида) улардан бири деди: «Менинг бир дўстим бор эди.