Алоуддин Мансур — 442
36:28 Биз (Ҳабиб ан-Нажжорни ўлдирганларидан) кейин унинг устига (уларни ҳалок қилиш учун) осмондан бирон қўшин (яъни, азоб фаришталарини) туширмадик, Биз (ҳеч нарса) туширгувчи бўлмадик.
36:29 Фақат биргина даҳшатли қичқириқ бўлди-ю, баногоҳ улар «ўчиб» қолдилар (яъни биронталари ҳам қолмай ҳалок бўлдилар).
36:30 (Аллоҳнинг элчиларини ёлғончи қилиб, уларга озор-азият етказадиган барча) бандаларга ҳасрат-надомат бўлгай! Уларга бирон пайғамбар келмас, магар улар унинг устидан масхара қилиб кулгувчи бўлурлар.
36:31 Ахир улар ўзларидан илгари ҳам қанча асрларни (авлодларни) ҳалок қилганимизни — ўшалар уларнинг олдига (яъни, бу дунёга) қайтиб келмасликларини кўрмадиларми?!
36:32 Ҳеч шак-шубҳасиз, (уларнинг) барчалари (Қиёмат Кунида) Бизнинг даргоҳимизда ҳозир қилингувчидирлар.
36:33 Ўлик-қуруқ ер улар учун (қайта тирилиш ҳақ эканига) бир оят-аломатдир — Биз уни (сув билан) тирилтирдик ва ундан (турли) дон-дунни ундириб чиқардик. Бас, улар ўша (дон)дан ерлар.
36:34 Яна Биз у (ер)да хурмозор ва узумзор боғларни (пайдо) қилдик ва унда булоқларни оқизиб қўйдик.
36:35 Токи (одамлар ўша боғларнинг) мевасидан есинлар учун (шундай қилдик). Ҳолбуки, у (мевалар)ни улар (қўллари билан) қилмаган — ясаб олмаган эдилар. Ахир шукр қилмайдиларми?!
36:36 Ер ундириб-ўстирадиган нарсалардан, (одамларнинг) ўзларидан ва яна улар билмайдиган нарсалардан иборат барча жуфтларни яратган (Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан) пок Зотдир.[3]
36:37 Кеча ҳам улар учун (бизнинг қудратимизни кўрсатиб турадиган) бир оятдир: Биз ундан кундузни ечиб олишимиз билан баногоҳ улар зулматда қолурлар.
36:38 Қуёш (бирон сония тўхтамай) ўз қароргоҳи сари жорий бўлур. Бу қудратли ва билгувчи Зотнинг тақдири — ўлчовидир.[4]
36:39 Биз ойни ҳам токи у эски (хурмо) бутоғи каби бўлиб (эгилиб ҳилол ҳолига келиб) қолгунича бир неча манзилга белгилаб-тайинлаб қўгандирмиз.[5]
36:40 На қуёш учун ойга етиш мумкин бўлур ва на кеча кундуздан ўзгувчидир. (Қуёш, ой ва юлдузларнинг) барчалари фалакда сузиб юрур.[6]