>

Алоуддин Мансур — 41

2:249 Қачонки Толут аскарлари билан (шаҳардан) чиққач, айтди: «Албатта, Аллоҳ сизларни бир дарё билан имтиҳон қилади. Бас, ким ундан сув ичса менинг (аскарим)дан эмас ва ким ундан ичмаса, у мендандир. Магар ким қўли билан фақат бир ҳовуч олса (жоиздир)». Бас, у дарёдан озгиналаридан бошқа ҳаммалари ичдилар. У иймон келтирган кишилар билан бирга дарёдан ўтгач, (аскарлар) айтдилар: «Энди бу кун Жолут ва унинг лашкарларига кучимиз етмайди». (Шунда) Аллоҳга рўбарў бўлишларига ишонадиган зотлар: «Қанчадан-қанча кичкина гуруҳлар Аллоҳнинг изни билан катта гуруҳлар устидан ғалаба қилган. Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир», дедилар.

2:250 Қачонки Жолут ва унинг лашкарига рўбарў келганларида: «Парвардигоро, устимиздан сабру тоқат ёғдиргил, қадамларимизни собит қил ва Ўзинг бизни бу кофир қавм устига ғолиб қил!», дедилар.

2:251 Бас, Аллоҳнинг изни билан уларни енгдилар. Ва (Толутнинг аскарларидан бўлган) Довуд Жолутни ўлдирди. Ва Аллоҳ унга (Довудга) подшоҳлик, пайғамбарлик ва Ўзи хоҳлаган нарсаларидан таълим берди. Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан дафъ қилиб турмас экан, шубҳасиз, Ер фасодга дучор бўлади. Лекин Аллоҳ барча оламлар устида фазлу карам Соҳибидир.

2:252 (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), булар Аллоҳнинг оятларидир. Уларни Сизга ҳаққирост тиловат қилмоқдамиз. Ва Сиз, шак-шубҳасиз, пайғамбарлардандирсиз.