Алоуддин Мансур — 368
26:20 (Мусо) айтди: «Ўшанда мен у ишни билмаган ҳолда қилган эдим.
26:21 Сўнг сизлардан қўрқиб қочиб кетдим. Кейин Парвардигорим, менга ҳикмат — илм ҳадя этди ва мени пайғамбарлардан қилди.
26:22 Ўша сен менга миннат қилаётган неъмат (аслида) сен Бани Исроилни қул қилиб олишингдир».[1]
26:23 Фиръавн деди: «Барча оламларнинг Парвардигори (деганинг) нимаси яна?»
26:24 (Мусо) айтди: «У агар ишонадиган бўлсанглар, осмонлар ва Ернинг ҳамда уларнинг орасидаги барча нарсаларнинг Парвардигори — Хожасидир».
26:25 (Фиръавн) атрофидаги (аъёнлар)ига: «Қулоқ солмайсизларми?», деб (масхара қилди).
26:26 (Мусо) айтди: «У сизларнинг ҳам, ўтган ота-боболарингизнинг ҳам Парвардигоридир».
26:27 (Фиръавн) деди: «Сизларга элчи қилиб юборилган бу пайғамбарингиз шак-шубҳасиз, жиннидир».
26:28 (Мусо) айтди: «Агар ақл юргизувчи бўлсангизлар, У машриқ ва мағрибни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларнинг Парвардигоридир».
26:29 (Фиръавн) деди: «Қасамки, агар сен мендан ўзгани илоҳ қилиб оладиган бўлсанг, албатта мен сени зиндонбанд кимсалардан қилиб қўюрман!»
26:30 (Мусо) айтди: «Агар мен сенга (ўзимнинг ҳақ пайғамбар эканлигимни далолат қиладиган) очиқ нарса — мўъжиза келтирсам ҳам-а?»
26:31 (Фиръавн) деди: «Бас, агар ростгўйлардан бўлсанг, ўша (мўъжизангни) келтир-чи?!»
26:32 Шунда (Мусо) асосини ташлаган эди, баногоҳ у ростакам аждарга айланди.
26:33 Кейин қўлини (чўнтагидан) чиқарган эди, баногоҳ у қараб турганларга (кундан ҳам) оқ бўлиб кўринди, (ҳолбуки, Мусо ўзи қорамағиз одам эди).
26:34 (Фиръавн) атрофидаги одамларга: «Шубҳасиз, бу (Мусо) ўткир сеҳргардир.
26:35 У ўз сеҳри билан сизларни ўз ерларингиздан чиқармоқчи, нима дейсизлар?», деди.
26:36 Улар айтишди: «Уни ва акаси (Ҳорун)ни қўйиб тургин-да, ҳамма шаҳарларга (сеҳргарларни йиғиб келадиган кишиларни жўнатгин),
26:37 Улар айтишди: «Уни ва акаси (Ҳорун)ни қўйиб юбормай тургин-да, ҳамма шаҳарларга (сеҳргарларни йиғиб келадиган кишиларни жўнатгин),
26:38 Бас, сеҳргарлар маълум кунда белгиланган жойга тўпландилар.
26:39 Ва одамларга: «Сизлар ҳам тўпланиб бўлдингларми?