>

Алоуддин Мансур — 345

23:43 Бирон миллат-авлод ўз ажалидан ўзиб ҳам кета олмас, (уни) кетга ҳам сура билмас.

23:44 Сўнгра пайдар-пай пайғамбарлар юбордик. Ҳар қачон бирон миллатга ўз пайғамбарлари келса, уни ёлғончи қилдилар. Бас, Биз уларни (яъни, у иймонсиз миллатларни) бирин-кетин (ҳалок қилдик) ва уларни (кишилар ўртасида кўчиб юрадиган) гапга айлантириб қўйдик. Бас, иймон келтирмайдиган қавмга ҳалокат бўлгай.

23:45 Сўнгра Биз Мусо ва унинг биродари Ҳорунни Ўз оят-мўъжизаларимиз ва очиқ ҳужжат билан пайғамбар қилиб юбордик.

23:46 Фиръавн ва унинг одамларига. Шунда улар кибр-ҳаво қилдилар. Улар мутакаббир қавм эдилар.

23:47 Улар айтдилар: «Худди ўзимизга ўхшаган икки кишига иймон қелтирурмизми?! Ҳолбуки, уларнинг қавми (яъни, Бани Исроил) бизларга қуллик қилгувчидирлар».

23:48 Бас иккисини ёлғончи қилишиб, ҳалок қилингувчилардан бўлдилар.

23:49 Дарҳақиқат, Биз Мусога (Бани Исроил қавми) ҳидоят топиши учун Китоб — Тавротни ато этдик.

23:50 (Кейин) Марямнинг ўғли (Ийсони) ва унинг онаси Марямни (Бизнинг қудратимизга далолат қиладиган) оят-аломат қилдик ва иккисини бир оқар сувли баланд-кўркам қароргоҳга жойладик.

23:51 (Юборган барча пайғамбарларимизга шундай дедик): «Эй пайғамбарлар, ҳалол-пок таомлардан енглар ва яхши амаллар қилинглар! Албатта Мен қилаётган амалларингизни билгувчидирман.

23:52 Шак-шубҳасиз, (барчангизни) миллатингиз (яъни, динингиз) бир миллат (яъни, Исломдир). Мен эса сизларнинг Парвардигорингиздирман, бас, Мендангина қўрқингиз!»

23:53 Сўнг (одамлар) ишларини (яъни, динларини) бўлакларга бўлиб юбордилар. Ҳар бир гуруҳ ўз олдиларидаги нарса (дин) билан хурсанддирлар.

23:54 Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз (маълум) вақтгача уларни (яъни, Макка мушрикларини) ўз ғафлатларида қолдиринг!

23:55 Улар ўйлайдилармики, Биз уларга бераётган мол-давлат ва болалари билан

23:56 уларга яхшиликларни тезлатишимизни. Йўқ, улар (буни ғафлатлари янада зиёда бўлиши учун қилинаётганини) сезмайдилар.

23:57 Албатта, Парвардигорларидан қўрқиб хавфда тургувчи кишилар,

23:58 Парвардигорларининг оятларига иймон келтирадиган кишилар,

23:59 Парвардигорларига ширк келтирмайдиган кишилар,