Алоуддин Мансур — 320
20:114 Ҳақ Подшоҳ — Аллоҳ юксакдир. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сизга (Қуръон) ваҳийси битишидан илгари қироат қилишга шошманг (балки фаришта Жаброил Аллоҳ томонидан келтирган оятни тўла ўқиб бўлганидан кейингина қироат қилинг) ва айтинг: «Парвардигорим, илмимни янада зиёда қилгин».
20:115 Дарҳақиқат, Биз илгари Одам билан (Жаннатдаги бир дарахтга яқинлашмаслиги ҳақида) аҳдлашган эдик. У (аҳдни) унутди ва Биз унинг учун қасд-собитқадамликни кўрмадик.
20:116 Эсланг, Биз фаришталар: «Одамга сажда қилинглар», дейишимиз билан саждага эгилдилар, фақат иблис бош тортди.
20:117 Бас, Биз айтдик: «Эй Одам, албатта бу (иблис) сенга ҳам, хотинингга ҳам душмандир. Бас, у икковингизни жаннатдан чиқариб, бахтсиз бўлиб қолмагин.
20:118 Шубҳасиз, сен у жойда (яъни, жаннатда) оч-яланғоч қолмайсан.
20:119 Ва у жойда ташна ҳам бўлмайсан, иссиқда ҳам қолмайсан».
20:120 Сўнг шайтон унга васваса қилиб: «Эй Одам, мен сенга абадият дарахтини ва йўқ бўлмас мулку давлатни кўрсатайми?», деди.
20:121 Бас, (Одам билан Ҳавво) ундан ейишлари билан авратлари очилиб қолди ва ўзларини жаннат япроқлари билан тўса бошладилар. Одам Парвардигорига осий бўлиб, йўлдан озди.
20:122 Сўнгра Парвардигори уни сайлаб — Ўзига яқин қилиб, тавбасини қабул этди ва Тўғри Йўлга ҳидоят қилди.
20:123 (Аллоҳ) айтди: «Ундан (яъни, жаннатдан) ҳар иккингиз тушингиз. Айрим (зурриётларингиз) айримларига душмандир. Бас, сизларга Мен тарафдан ҳидоят келганида ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас.
20:124 Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг — бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни Қиёмат Кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз».
20:125 У: «Парвардигорим, нега мени кўр қилиб тирилтирдинг, ахир кўрар эдим-ку», деган эди,