>

Алоуддин Мансур — 201

9:87 Улар хотин-халаж билан қолишга рози бўлдилар. Диллари муҳрлаб қўйилди. Бас, энди улар (жиҳодга чиқишда бўладиган яхшиликни) англамайдилар.

9:88 Лекин Пайғамбар ва у билан бирга бўлган, иймон келтирган зотлар молу жонлари билан курашдилар. Барча яхшиликлар ана ўшалар учундир. Нажот топгувчилар ҳам уларнинг ўзидир.

9:89 Аллоҳ улар учун остидан дарёлар оқиб турадиган, улар абадий қоладиган жаннатларни тайёрлаб қўйгандир. Мана шу буюк бахтдир.

9:90 Аъробийлардан (яъни, тоғлик динсиз араблардан) ҳам ўзлари учун изн берилишини сўраб узр айтгувчилар келди ва (иймон келтирдик, деб) Аллоҳ ва Унинг пайғамбарини алдаган кимсалар урушдан қолдилар. Албатта, уларнинг орасидаги кофир кимсаларга аламли азоб етажак!

9:91 Ожиз-нотавонларга, ҳасталарга ва (жиҳод учун) бергани ҳеч нарса топа олмаётган кишиларга — агар улар Аллоҳ ва Унинг пайғамбари учун холис бўлсалар, бирон хараж — гуноҳ йўқдир. Чиройли амал қилувчи — муҳсинларни айблашга ҳеч қандай йўл йўқ. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир.

9:92 Яна сизга (жангга миниб бориш учун) от-улов сўраб келган вақтларида, уларга: «Сизларни миндириб юборадиган улов йўқ-ку», деганингизда (жиҳод учун) ишлатиладиган бирон нарса топа олмаганлари учун ғамгин бўлишиб, кўзларидан ёш тўкиб, қайтиб кетган кишиларни ҳам айблашга ҳеч қандай йўл йўқдир.[11]

9:93 Фақат ўзлари бой-бадавлат бўлган ҳолларида сиздан изн сўрайдиган кимсаларнигина айблашга йўл бордир. Улар хотин-халаж билан қолишга рози бўлдилар. Аллоҳ уларнинг дилларини муҳрлаб қўйди. Бас, энди (улар жиҳодга чиқишда бўладиган яхшиликни) билмайдилар.