>

Алоуддин Мансур — 176

7:196 Зотан, менинг (ёрдам берувчи ва сақловчи) Эгам шу Китобни нозил қилган Аллоҳдир. У солиҳ бандаларга ёр бўлур.

7:197 Ундан ўзга сизлар илтижо қилаётган нарсалар сизларга ёрдам қилишга қодир эмаслар ва улар ўзларига ҳам ёрдам қила олмаслар.

7:198 Агар уларни ҳидоятга чорласангиз, эшитмайдилар. Улар ўзлари кўрмаган ҳолларида сизга (боқиб) турганларини кўрурсиз.

7:199 (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), марҳаматли бўлинг, яхшиликка буюринг ва жоҳиллардан юз ўгиринг!

7:200 Агар сизни шайтоннинг васвасаси йўлдан урмоқчи бўлса, Аллоҳдан паноҳ сўранг! Албатта, У эшитувчи, билгувчидир.

7:201 Тақво қилгувчи зотларни қачон шайтон томонидан бирон васваса ушласа, (Аллоҳни) эслайдилар, бас (Тўғри Йўлни) кўра бошлайдилар.

7:202 Уларнинг (шайтонларнинг) дўстлари эса йўлдан оздиришда уларга (шайтонларга) ёрдам берадилар, сўнг (бу иғволарини) тўхтатмайдилар.

7:203 Қачон уларга бирон оят келтирмасангиз, «Ўзинг тўқий қолмайсанми?», дейишади. Айтинг: «Мен фақат Парвардигоримдан келган ваҳийгагана эргашурман. Бу (Қуръон) иймон келтирадиган қавм учун Парвардигорингиз тарафидан кўрсатма, ҳидоят ва раҳматдир».

7:204 Қачонки Қуръон қироат қилинса, унга қулоқ тутингиз ва жим турингиз — шояд (Аллоҳ тарафидан) раҳматга сазовор бўлсангизлар.

7:205 Парвардигорингизни ичингизда ёлвориб, қўрқиб, дилдан эрта-ю кеч ёд қилинг ва ғофил кимсалардан бўлманг!

7:206 Албатта, Парвардигорингизнинг ҳузуридаги зотлар (яъни, фаришталар) Унга ибодат қилишдан ор қилмайдилар. Уни поклайдилар ва Унгагина сажда қиладилар.[11]