Алоуддин Мансур — 164
7:105 Менинг зиммамда Аллоҳ шаънига фақат ҳақни айтиш бордир. Мана, сизларга Парвардигорингиздан ҳужжат келтирдим. Бас, энди Бани Исроилни мен билан бирга (ўз юртларига) жўнатгин».[4]
7:106 (Фиръавн): «Агар ростгўй кишилардан бўлиб, оят-мўъжиза билан келган бўлсанг, қани, уни келтир», деди.
7:107 Шунда (Мусо тутиб турган) асосини ташлаган эди, баногоҳ у асо ростакам аждарга айланди.
7:108 Кейин қўлини (чўнтагидан) чиқарган эди, баногоҳ у қараб турганларга (кундан ҳам) оқ бўлиб кўринди (ҳолбуки, Мусо қорамағиз одам эди).
7:109 Фиръавн қавмидан (яъни, қибтийлардан) бўлган кимсалар: «Шубҳасиз, бу (Мусо ўткир сеҳргардир)», дедилар.
7:110 Фиръавн айтди: «У сизларни ўз ерларингиздан чиқармоқчи, нима дейсизлар?»
7:111 Улар дедилар: «Уни ва акаси (Ҳорун)ни (кетказмай) ушлаб тургин-да, ҳамма шаҳарларга (сеҳргарларни) йиғиб келадиган кишиларни юборгин.
7:112 Уулар сенга жами ўткир сеҳргарларни келтирсинлар».
7:113 (Шундан кейин) сеҳргарлар Фиръавн олдига келишиб: «Агар биз ғолиб бўлсак, албатта (катта) мукофот (берурсан)», дейишди.
7:114 У: «Ҳа, (агар ғолиб бўлсангизлар), албатта сизлар менинг яқинларимдан бўлурсизлар», деди.
7:115 Улар айтдилар: «Эй Мусо, ё сен (қўлингдаги асони) ташла, ёки биз (ўзимизнинг қўлимиздаги нарсаларимизни) ташлаймиз».
7:116 У (Мусо): «Сизлар ташланглар», деди. Бас, улар ташлаганларида, одамларни кўзларини бўяб даҳшатга солиб қўйдилар ва зўр сеҳр кўрсатдилар.[5]
7:117 Биз Мусога: «Асойингни ташлагин», деб ваҳий юбордик. Баногоҳ у (аждарга айланган ҳасса) уларнинг «уйдирма»ларини юта бошлади.
7:118 Бас, ҳақиқат қарор топди, уларнинг қилган ҳаракатлари эса ботил бўлди.
7:119 Бас, у ерда (Фиръавн ва унинг тарафдорлари) мағлуб бўлишиб, беобрў бўлган ҳолларида (шаҳарга) қайтдилар.
7:120 (Шу пайт) у сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида ерга ташланиб: