>

Алоуддин Мансур — 160

7:74 «Сизларни Од (қавми)дан кейин халифа қилиб қўйганини ва сизларга Ернинг текисликларида (ёзлик) қасрлар қуриб олишингиз, тоғлик жойларида (қишлик) бошпаналар йўниб (тиклаб) олишингиз учун маскан берганини эслангиз! Бас, Аллоҳнинг неъматларини эслангиз ва Ерда бузғунчилик қилиб санқиб юрмангиз!»

7:75 (Шунда) унинг қавмидан бўлган мутакаббир кимсалар бечораларига — уларнинг ораларидаги мўмин бўлган зотларга: «Солиҳни Парвардигори тарафидан юборилган пайғамбар деб билурмисиз?», дейишди. Улар айтдилар: «Албатта, биз унинг воситасида юборилган нарсага (динга) иймон келтиргувчимиз».

7:76 Мутакаббир кимсалар эса: «Биз сизлар иймон келтирган динга кофирмиз», дейишди.

7:77 Кейин туяни сўйиб юборишди ва Парвардигорларининг амридан юз ўгиришди, сўнг: «Эй Солиҳ, агар пайғамбарлардан бўлсанг, бизга ваъда қилган нарсангни (яъни, Аллоҳнинг азобини) келтир-чи?», дейишди.

7:78 Бас, уларни даҳшатли зилзила тутиб, турган жойларида тўкилдилар (ҳалок бўлдилар).

7:79 Кейин (Солиҳ) улардан юз ўгириб (ўзича) деди: «Эй қавмим, мана, мен сизларга Парвардигоримнинг динини етказдим ва сизларга насиҳатлар қилдим. Лекин сизлар холис насиҳат қилгувчиларни севмайсиз».

7:80 Лут (пайғамбар) ўз қавмига: «Шундай бузуқлик қиласизларми? Ахир сизлардан илгари бутун оламлардан бирон кимса бундай қилмаган эди-ку?!

7:81 (Наҳотки) сизлар хотинларингизни қўйиб, нафсингизни қондириш учун эркакларга борсангиз?! Йўқ, сизлар ҳаддан ошувчи қавмдирсиз», деганини эсланг!