Алоуддин Мансур — 132
6:36 Албатта, эшита оладиган зотларгина (сизнинг даъватингизни) қабул қилурлар. Ўликларни (кофирларни) эса Аллоҳ тирилтирур. Сўнгра Ўзига қайтарилурлар.
6:37 (Мушриклар): «Унга (яъни, Муҳаммадга) Парвардигоридан бирон оят-мўъжиза туширилса эди», дедилар. Айтинг: «Албатта, Аллоҳ (улар истаган) оятни туширишга қодирдир. Лекин уларнинг кўплари (ўша мўъжиза тушганидан кейин ҳам инкор қилсалар, қандай бало келишини) билмайдилар».
6:38 Ерда судралиб юрган ҳар бир жонивор, осмонда қанот қоқаётган ҳар бир қуш худди сизлар каби (Бизнинг қўл остимиздаги) жамоалардир. Китобда (яъни, тақдири азал китобида) бирон нарсани қўймай (ёзганмиз). Кейин ҳаммалари Парвардигорлари даргоҳига тўпланурлар.
6:39 Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсалар зулматларда қолган кар-соқовдирлар. Аллоҳ хоҳлаган кишисини адаштирур, хоҳлаган кишисини Тўғри Йўлда (барқарор) қилур.
6:40 (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Агар сизлар ?»Аллоҳдан ўзга илоҳлар бор», деган сўзингизда) ростгўй бўлсангизлар, хабар берингиз-чи, агар сизларга Аллоҳнинг азоби келса ёки Қиёмат қойим бўлса, Аллоҳдан ўзгага дуо-илтижо қиласизларми?!
6:41 Йўқ, Унинг Ўзигагина илтижо қиласизлар, бас, агар хоҳласа, У зот сизлар дуо-илтижо қилган нарсани (бало-мусибатни) аритур. Аллоҳга шерик деб биладиган бутларингизни эса унутиб юборурсизлар».
6:42 (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), маълумки, сиздан аввалги миллатларга ҳам элчилар юборганмиз. (Элчиларимизни улар ёлғончи қилишгач), шояд тавба-тазарру қилсалар, деб уларни бало ва зиёнлар билан ушлаганмиз.
6:43 Бизнинг балойимиз етганда ҳам тазарру қилмадиларми?! (Албатта, тавба-тазарру қилишлари лозим эди), лекин уларнинг диллари қотиб қолган ва шайтон қилиб юрган ишларини ўзларига чиройли кўрсатиб қўйгандир.
6:44 Энди — қачонки улар ўзлари учун эслатма қилиб берилган нарсани унутишгач, Биз уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Қачонки ўзларига берилган нарсалар билан шод турганларида, уларни тўсатдан (азоб билан) ушладик. Бас, бутунлай номурод бўлдилар.