Алоуддин Мансур — 596
92:10 Бас, Биз уни (дунё ва Охиратда бахтсиз бўладиган) оғир йўлга «муяссар» қилурмиз!
92:11 Ва у (дўзахда) ҳалок бўлган вақтида молу дунёси унга фойда бермас!
92:12 Шак-шубҳасиз, ҳидоят (яъни, инсонларни Тўғри Йўлга йўллаш) ёлғиз Бизнинг зиммамиздадир.
92:13 Шак-шубҳасиз, Охират ҳам, дунё ҳам ёлғиз Бизникидир.[2]
92:14 Бас, (эй инсонлар), Мен сизларни ловуллаб ёниб турган оловдан — дўзахдан огоҳлантирдим.
92:15 Унга фақат бадбахт кимсагина кирур!
92:16 (Ҳақни) ёлғон деган ва (иймон-эътиқоддан) юз ўгирган (бадбахт кимсагина кирур!)
92:17 Тақводор зот у (дўзах)дан йироқ қилинур.
92:18 Ўзи поқдомон бўлиб, мол-давлатини (яхшилик йўлида) сарф қиладиган (тақводор зот ундан йироқ қилинур).
92:19 У (тақводор зот) ҳузурида — зиммасида бирон кимсага қайтариладиган неъмат йўқдир. (Яъни, у бирон кимсанинг ўзига ўтказиб қўйган яхшилигини қайтариш учун хайр-саховат кўрсатмайди).
92:20 У фақат энг олий зот бўлмиш Парвардигорининг Юзини — ризолигини истаб (мол-давлатини сарф қилур).
92:21 Ва яқинда (Парвардигори унга ато этадиган мукофот — жаннат неъматларидан) рози бўлур.
93:1 Чошгоҳ вақтига қасам.
93:2 (Ўз зулмати билан чор-атрофни) қоплаб-ўраб олган кечага қасамки,
93:3 (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Парвардигорингиз сизни тарк этгани ҳам йўқ, ёмон кўриб қолгани ҳам йўқдир.[1]
93:4 Албатта Охират сиз учун дунёдан яхшироқдир.
93:5 Яқинда Парвардигорингиз сизга (шундай неъматлар) ато этурки, сиз (у илоҳий марҳаматлардан) рози бўлурсиз.
93:6 (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, Парвардигорингиз) сизни етим ҳолда топгач, бошпана бермадими?[2]
93:7 У зот сизни гумроҳ-ғофил ҳолда топиб, (Ҳақ йўлига) ҳидоят қилиб қўйди-ку!
93:8 У зот сизни камбағал ҳолда топиб, бой қилиб қўйди-ку!
93:9 Бас, энди сиз ҳам етимга қаҳр қилманг!
93:10 Сўровчи гадони эса (бирон нарса бермасдан) ҳайдаманг!
93:11 Парвардигорингознинг (сизга ато этган пайғамбарлик ва бошқа барча) неъмати ҳақида (кишиларга доимо) сўзланг![3]
94:1 (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Биз сизнинг қалбингизни (иймон ва Қуръон нури билан) кенг-мунаввар қилиб қўймадикми?
94:2 Ва Биз сиздан юкингизни олиб қўйдик.