Алоуддин Мансур — 1
1:1 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
1:2 Ҳамду сано бутун оламлар Парвардигори Аллоҳ учундир.
1:3 Меҳрибон ва Раҳмли.
1:4 Жазо (Қиёмат) кунининг Эгаси — Подшоҳи.[1]
1:5 Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз.[2]
1:6 Бизларни Тўғри Йўлга йўллагайсан.
1:7 У шундай зотларнинг йўлики, Сен Ўзинг уларга инъом қилгансан — улар ғазабга дучор бўлмаган ва залолатга кетмаган — адашмаганларнинг йўлидир.[3]