×

التوبة

Оят 74

Мухтасар тафсир

يَحْلِفُونَ بِٱللَّهِ مَا قَالُوا۟ وَلَقَدْ قَالُوا۟ كَلِمَةَ ٱلْكُفْرِ وَكَفَرُوا۟ بَعْدَ إِسْلَـٰمِهِمْ وَهَمُّوا۟ بِمَا لَمْ يَنَالُوا۟ ۚ وَمَا نَقَمُوٓا۟ إِلَّآ أَنْ أَغْنَىٰهُمُ ٱللَّهُ وَرَسُولُهُۥ مِن فَضْلِهِۦ ۚ فَإِن يَتُوبُوا۟ يَكُ خَيْرًا لَّهُمْ ۖ وَإِن يَتَوَلَّوْا۟ يُعَذِّبْهُمُ ٱللَّهُ عَذَابًا أَلِيمًا فِى ٱلدُّنْيَا وَٱلْـَٔاخِرَةِ ۚ وَمَا لَهُمْ فِى ٱلْأَرْضِ مِن وَلِىٍّ وَلَا نَصِيرٍ ﴿٧٤﴾

Мунофиқлар сизни ҳақорат қилиб, айблаб айтган гапларини айтмадик, дея ёлғон қасам ичадилар. Ҳолбуки, кофирга айлантирадиган сўзни аниқ айтиб, олдин мусулмонлигини изҳор қилган бўлсалар, кейин кофирлигини ҳам ошкор қилгандилар ҳамда ўзлари етолмаган нарсага, яъни, Пайғамбар алайҳиссаломни ўлдиришга қасд қилгандилар. Бу билан улар инкор қилиб бўлмас фактни инкор қилмоқдалар. Яъни, уларни Аллоҳ Ўз фазлу карами ила Пайғамбарига ато этган ўлжалар билан бой қилганди. Улар эса худди шу сабабли Аллоҳ ва Пайғамбарини ёмон кўрдилар. Энди мунофиқликларидан тавба қилсалар, ўзлари учун яхши бўлур. Юз ўгирсалар, Аллоҳ уларни шу дунёда ҳам, охиратда ҳам жуда қаттиқ азоблайди. Бу дунёда ўлдириладилар, асир олинадилар, охиратда эса дўзах чоҳига қулайдилар. Уларни азобдан қутқарадиган, ҳимоя қиладиган бирон дўст ва ёрдамчи топилмас.