×

التوبة

Оят 62

Мухтасар тафсир

يَحْلِفُونَ بِٱللَّهِ لَكُمْ لِيُرْضُوكُمْ وَٱللَّهُ وَرَسُولُهُۥٓ أَحَقُّ أَن يُرْضُوهُ إِن كَانُوا۟ مُؤْمِنِينَ ﴿٦٢﴾

Эй мўминлар, мунофиқлар сизларнинг кўнглингизни олиш учун Аллоҳнинг номига қасам ичиб, Пайғамбар алайҳиссаломга озор бўладиган ҳеч қандай гап айтмаганларини билдирадилар. Агар улар чин мўмин бўлсалар, иймон келтириш ва солиҳ амаллар ила рози қилишга Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари ҳақлироқ-ку.