Мухтасар тафсир
وَإِنْ أَحَدٌ مِّنَ ٱلْمُشْرِكِينَ ٱسْتَجَارَكَ فَأَجِرْهُ حَتَّىٰ يَسْمَعَ كَلَـٰمَ ٱللَّهِ ثُمَّ أَبْلِغْهُ مَأْمَنَهُۥ ۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمْ قَوْمٌ لَّا يَعْلَمُونَ ﴿٦﴾
Эй Пайғамбар, қони ва моли ҳалол бўлган, яъни, ўлдирилиши мубоҳ бўлган мушриклардан бири сиздан ҳимоя сўраса, уни ҳимоянгизга олинг. Токи, Қуръонга қулоқ солсин. Кейин уни тинч жойга етказиб қўйинг. Чунки кофирлар бу диннинг ҳақиқатларини билмайдиган қавмдир. Қуръонга қулоқ солиб, уларни билсалар, балки ҳидоят топиб қоларлар.