×

التوبة

Оят 51

Мухтасар тафсир

قُل لَّن يُصِيبَنَآ إِلَّا مَا كَتَبَ ٱللَّهُ لَنَا هُوَ مَوْلَىٰنَا ۚ وَعَلَى ٱللَّهِ فَلْيَتَوَكَّلِ ٱلْمُؤْمِنُونَ ﴿٥١﴾

Эй Пайғамбар, анави мунофиқларга айтинг: "Бизга фақат Аллоҳ биз учун ёзиб қўйганигина етади. У Зот бизнинг хожамиздир ва нажоткоримиздир. Биз ҳамма ишларимизда Унга суянамиз. Мўминлар ҳамма ишларини ёлғиз У Зотга топшириб қўядилар. У Зот мўминлар учун кифоядир ва нақадар яхши Вакилдир".