×

التوبة

Оят 47

Мухтасар тафсир

لَوْ خَرَجُوا۟ فِيكُم مَّا زَادُوكُمْ إِلَّا خَبَالًا وَلَأَوْضَعُوا۟ خِلَـٰلَكُمْ يَبْغُونَكُمُ ٱلْفِتْنَةَ وَفِيكُمْ سَمَّـٰعُونَ لَهُمْ ۗ وَٱللَّهُ عَلِيمٌۢ بِٱلظَّـٰلِمِينَ ﴿٤٧﴾

Мунофиқларнинг сизлар билан бирга чиқмагани яхши бўлди. Чунки улар сизлар билан чиққанларида сизларга панд бериб, шубҳа оралатишга уринардилар. Турли бўлмағур гапларни тарқатиб, сафингизни пароканда қилмоқчи бўлардилар. Эй мўминлар, орангизда уларнинг ёлғонларига қулоқ солиб, ўшани тарқатадиганлар ҳам топиларди. Шу билан ўзаро ихтилоф, бўлиниш юзага келарди. Аллоҳ мунофиқларнинг шак-шубҳа оралатишга уринадиган золимларини Билгувчи Зотдир.