Мухтасар тафсир
قَـٰتِلُوهُمْ يُعَذِّبْهُمُ ٱللَّهُ بِأَيْدِيكُمْ وَيُخْزِهِمْ وَيَنصُرْكُمْ عَلَيْهِمْ وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُّؤْمِنِينَ ﴿١٤﴾
Эй мўминлар, мушрикларга қарши жанг қилинглар. Шунда Аллоҳ сизларнинг қўлингиз билан уларни жазолайди. Ўлдирасизлар, хор қиласизлар, асир оласизлар. Шу билан Аллоҳ сизларни улардан ғолиб қилади ва бу ғалаба урушга келолмай қолган мўминларнинг ярасига малҳам бўлади.