Мухтасар тафсир
أَوَلَا يَرَوْنَ أَنَّهُمْ يُفْتَنُونَ فِى كُلِّ عَامٍ مَّرَّةً أَوْ مَرَّتَيْنِ ثُمَّ لَا يَتُوبُونَ وَلَا هُمْ يَذَّكَّرُونَ ﴿١٢٦﴾
Мунофиқлар ҳар йили бир-икки марта сирлари очилиб, шарманда бўлаётганларини кўрмайдиларми? Шу ишларни Аллоҳ қилаётганини била туриб, на куфридан тавба қиляптилар, на мунофиқлигидан тийиляптилар ва на шу ишлар Аллоҳ тарафидан бўлаётганидан ибрат оляптилар.