×

التوبة

Оят 115

Мухтасар тафсир

وَمَا كَانَ ٱللَّهُ لِيُضِلَّ قَوْمًۢا بَعْدَ إِذْ هَدَىٰهُمْ حَتَّىٰ يُبَيِّنَ لَهُم مَّا يَتَّقُونَ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ بِكُلِّ شَىْءٍ عَلِيمٌ ﴿١١٥﴾

Аллоҳ бир қавмни ҳидоят қилганидан кейин то уларга эҳтиёт бўлишлари лозим бўлган ҳаром ишларни баён қилмай туриб, улар устидан адашган, дея ҳукм чиқармади. Ҳаромлиги баён қилинган ишларни содир этганларидан кейингина улар устидан адашганлик ҳукми ўқилди. Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчи Зотдир. У Зотга ҳеч нарса махфий эмас. Сизларга билмаган нарсаларингизни билдирди.