×

التوبة

Оят 11

Мухтасар тафсир

فَإِن تَابُوا۟ وَأَقَامُوا۟ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتَوُا۟ ٱلزَّكَوٰةَ فَإِخْوَٰنُكُمْ فِى ٱلدِّينِ ۗ وَنُفَصِّلُ ٱلْـَٔايَـٰتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ ﴿١١﴾

Агар тавба қилиб, икки шаҳодат калимасини айтсалар, намозни тўкис адо этсалар, молларидан закот берсалар, мусулмонга, диний биродарларингизга айланиб, ҳуқуқ ва мажбуриятлари айнан сизларникидек бўлади. Сизларга улар билан жанг қилиш жоиз бўлмайди. Улар энди мусулмонлиги билан қонлари, моллари ва ор-номусларини асрай оладилар. Биз оятларимизни биладиган қавмга батафсил баён қилурмиз. Чунки улардан биладиганларгина фойдалана оладилар ва бошқаларни ҳам фойдалантира оладилар.