×

التوبة

Оят 108

Мухтасар тафсир

لَا تَقُمْ فِيهِ أَبَدًا ۚ لَّمَسْجِدٌ أُسِّسَ عَلَى ٱلتَّقْوَىٰ مِنْ أَوَّلِ يَوْمٍ أَحَقُّ أَن تَقُومَ فِيهِ ۚ فِيهِ رِجَالٌ يُحِبُّونَ أَن يَتَطَهَّرُوا۟ ۚ وَٱللَّهُ يُحِبُّ ٱلْمُطَّهِّرِينَ ﴿١٠٨﴾

Эй Пайғамбар, мунофиқларнинг чақириғига қулоқ сола кўрманг ва бу масжидда намоз ўқиманг. Зеро, биринчи қадамидан тақво асосига қурилган Қубо масжиди мана бу куфр асосига қурилган масжиддан кўра намоз ўқиладиган жой бўлишга лойиқроқдир. Қубо масжидида баданларини сув билан кир ва нажасдан, қалбларини эса тавба ва истиғфор билан гуноҳлардан поклайдиган кишилар бор. Аллоҳ эса ўзини кир-нажасдан ҳам, гуноҳлардан ҳам пок тутадиган одамларни яхши кўради.