Мухтасар тафсир
وَءَاخَرُونَ مُرْجَوْنَ لِأَمْرِ ٱللَّهِ إِمَّا يُعَذِّبُهُمْ وَإِمَّا يَتُوبُ عَلَيْهِمْ ۗ وَٱللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ ﴿١٠٦﴾
Табук ғазотига узрсиз чиқмаган яна бошқалар ҳам борки, уларнинг иши Аллоҳнинг ҳукмига ҳавола. Ўзи истаганича ҳукм қилади. Тавба қилмасалар жазолаши ҳам, тавба қилсалар кечириши ҳам мумкин. Аллоҳ ким жазога, ким кечирилишга лойиқ эканини жуда яхши билади. У шариатини ва тадбирини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир. Улар Мирора ибн Рабиъ, Каъб ибн Молик ва Ҳилол ибн Умайялардир.