Мухтасар тафсир
خُذْ مِنْ أَمْوَٰلِهِمْ صَدَقَةً تُطَهِّرُهُمْ وَتُزَكِّيهِم بِهَا وَصَلِّ عَلَيْهِمْ ۖ إِنَّ صَلَوٰتَكَ سَكَنٌ لَّهُمْ ۗ وَٱللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ ﴿١٠٣﴾
Эй Пайғамбар, уларнинг молларидан закот олинг. Закот уларни гуноҳ ва маъсият кирларидан поклайди. Яхшиликларини эса ўстиради, ривожлантиради. Кейин уларнинг ҳаққига дуо қилинг. Сизнинг дуойингиз улар учун бир раҳмат ва хотиржамликдир. Аллоҳ дуойингизни Эшитгувчи, уларнинг амаллари ва ниятларини Билгувчи Зотдир.