Мухтасар тафсир
كَلَّآ إِنَّ كِتَـٰبَ ٱلْفُجَّارِ لَفِى سِجِّينٍ ﴿٧﴾
Асло! Иш сизлар ўйлагандек эмас. Сизлар ўлгандан кейин тирилиш йўқ, дейсизлар. Ҳали, албатта, фисқу фужур қилувчи кофир ва мунофиқлар зиён кўрадилар. Уларнинг номаи аъмоллари ернинг туб-тубидадир.