×

الأنفال

Оят 73

Мухтасар тафсир

وَٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَآءُ بَعْضٍ ۚ إِلَّا تَفْعَلُوهُ تَكُن فِتْنَةٌ فِى ٱلْأَرْضِ وَفَسَادٌ كَبِيرٌ ﴿٧٣﴾

Аллоҳга куфр келтирганларни куфр бирлаштириб туради. Бир-бирларини қўллаб-қувватлайдилар. Мўмин улар билан дўст бўлмайди. Агар сизлар мўминларга дўст, кофирларга эса душман бўлмасангизлар, фитна ва фасод юз бериб, мўминлар ҳимоясиз қоладилар ва кофирлар одамларни Аллоҳнинг йўлидан бемалол тўсадиган бўладилар.