Мухтасар тафсир
وَٱعْلَمُوٓا۟ أَنَّمَآ أَمْوَٰلُكُمْ وَأَوْلَـٰدُكُمْ فِتْنَةٌ وَأَنَّ ٱللَّهَ عِندَهُۥٓ أَجْرٌ عَظِيمٌ ﴿٢٨﴾
Эй мўминлар, билингизки, мол-дунёларингиз ва бола-чақангиз Аллоҳ тарафидан берилган бир синов, имтиҳондир. Улар сизларни охират учун амал қилишдан тўсиши ва хиёнатга ундаши мумкин. Билингизки, улуғ ажр-мукофот Аллоҳнинг ҳузуридадир. Шундай бўлгач, мол-дунё ва бола-чақа деб, улар туфайли хиёнат сари қадам босиб, буюк ва туганмас ажру савобдан қуруқ қолмангиз.