Мухтасар тафсир
يَـٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ أَطِيعُوا۟ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ وَلَا تَوَلَّوْا۟ عَنْهُ وَأَنتُمْ تَسْمَعُونَ ﴿٢٠﴾
Эй Аллоҳга иймон келтирган ва Пайғамбарига эргашганлар, Аллоҳга ва Пайғамбарига итоат қилиб, буйруқларини бажарингиз, тақиқларидан тийилингиз. Аллоҳнинг тиловат қилинаётган оятларини тинглаб туриб, саркашлик билан буйруқларини бажармай, тақиқларидан тийилмай, қарши иш қилмангиз.