Мухтасар тафсир
ذَٰلِكُمْ وَأَنَّ ٱللَّهَ مُوهِنُ كَيْدِ ٱلْكَـٰفِرِينَ ﴿١٨﴾
Мушрикларнинг ўлдирилиши, ўққа тутилиши ва натижада мағлуб бўлиб қочишлари, мўминларнинг эса улар устидан ғолиб бўлиши Аллоҳнинг фазлу карамидандир. Аллоҳ Исломга қарши найранг ишлатадиган кофирларнинг ҳийласини заифлаштириб юборадиган Зотдир.