Мухтасар тафсир
ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمْ شَآقُّوا۟ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ ۚ وَمَن يُشَاقِقِ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ فَإِنَّ ٱللَّهَ شَدِيدُ ٱلْعِقَابِ ﴿١٣﴾
Кофирларни ўлдириш ва қўлларини чопишнинг сабаби шуки, улар Аллоҳ ва Пайғамбарига қарши чиқдилар. Буйруқларни бажармадилар, тақиқлардан тийилмадилар. Ким Аллоҳ ва Пайғамбарига қарши чиқса, бас, Аллоҳнинг азоби қаттиқдир. Бу дунёда ўлим ва асир тушиш бўлса, охиратда дўзахдир.