Мухтасар тафсир
عَيْنًا يَشْرَبُ بِهَا عِبَادُ ٱللَّهِ يُفَجِّرُونَهَا تَفْجِيرًا ﴿٦﴾
Тоат аҳли учун ҳозирлаб қўйилган бу шароб етиш осон ва мўл-кўлдир, ҳеч қачон қуриб қолмас. Аллоҳнинг бандалари у билан чанқоғини қондирадилар. Уни қаерга хоҳласалар, ўша ерга оқизиб, ўша ерга юргизадилар.