×

الأعراف

Оят 99

Мухтасар тафсир

أَفَأَمِنُوا۟ مَكْرَ ٱللَّهِ ۚ فَلَا يَأْمَنُ مَكْرَ ٱللَّهِ إِلَّا ٱلْقَوْمُ ٱلْخَـٰسِرُونَ ﴿٩٩﴾

Истидрож учун, яъни, янада кўпроқ гуноҳ қилишларига қўйиб бериб, Аллоҳ уларга муҳлат берди ҳамда куч-қувват ва кенг ризқ, мол-давлат ато этди. Хўш, энди ҳақни ёлғонга чиқарган бу бадбахтлар Аллоҳнинг макри ва махфий тадбиридан хотиржам бўлиб қолдиларми? Аллоҳнинг макридан фақат ўзини ўзи ҳалокат чоҳига отадиган бетавфиқларгина хотиржам бўладилар. Аллоҳ тавфиқ бериб қўйганлар эса У Зотнинг макридан қўрқиб, берган неъматларига алданиб қолмайдилар. Ўзларига кўрсатилаётган фазлу марҳаматнинг нечоғли буюклигини англаб, ўшанга яраша шукр қиладилар.