×

الأعراف

Оят 96

Мухтасар тафсир

وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ ٱلْقُرَىٰٓ ءَامَنُوا۟ وَٱتَّقَوْا۟ لَفَتَحْنَا عَلَيْهِم بَرَكَـٰتٍ مِّنَ ٱلسَّمَآءِ وَٱلْأَرْضِ وَلَـٰكِن كَذَّبُوا۟ فَأَخَذْنَـٰهُم بِمَا كَانُوا۟ يَكْسِبُونَ ﴿٩٦﴾

Биз элчиларимизни юборган юртлардаги одамлар улар олиб келган рисолатни рост билиб, Парвардигоридан куфру маъсиятни тарк этиш ва буйруқларини бажариш билан тақво қилганларида эди, уларга яхшилик эшикларини ҳар тарафдан очиб қўйган бўлар эдик. Лекин улар рисолатни рост билмадилар ва тақво қилмадилар. Аксинча, пайғамбарлари олиб келган хабарни ёлғонга чиқардилар. Бас, уларни шу қилган гуноҳлари туфайли тўсатдан азоб билан тутдик.