×

الأعراف

Оят 94

Мухтасар тафсир

وَمَآ أَرْسَلْنَا فِى قَرْيَةٍ مِّن نَّبِىٍّ إِلَّآ أَخَذْنَآ أَهْلَهَا بِٱلْبَأْسَآءِ وَٱلضَّرَّآءِ لَعَلَّهُمْ يَضَّرَّعُونَ ﴿٩٤﴾

Қайси бир юртга бир пайғамбар юборсак ва унинг аҳолиси Биз юборган пайғамбарни ёлғончига чиқариб, кофир бўлсалар, кибру ҳаволаридан тушиб, Аллоҳга бўйсунишлари учун уларни бахтсизлик, камбағаллик, касаллик каби офатларга гирифтор қилдик. Ҳақни ёлғонга чиқарадиганларнинг оқибати борасидаги Аллоҳнинг бу қонуниятини эслатиш Қурайшга ва ҳар бир ҳақни тан олмайдиган кофирларга қаратилган огоҳлантирувдир.