×

الأعراف

Оят 58

Мухтасар тафсир

وَٱلْبَلَدُ ٱلطَّيِّبُ يَخْرُجُ نَبَاتُهُۥ بِإِذْنِ رَبِّهِۦ ۖ وَٱلَّذِى خَبُثَ لَا يَخْرُجُ إِلَّا نَكِدًا ۚ كَذَٰلِكَ نُصَرِّفُ ٱلْـَٔايَـٰتِ لِقَوْمٍ يَشْكُرُونَ ﴿٥٨﴾

Серҳосил ердан Аллоҳнинг изни ила кўп яхши экинлар чиққани каби насиҳатга қулоқ соладиган мўминдан ҳам яхши амаллар содир бўлади. Шўр ердан бир тузукроқ экин етишиб чиқиши даргумон бўлганидек, насиҳатга қулоқ солмайдиган кофирдан ҳам бирон фойдали иш содир бўлиши даргумон. Биз Аллоҳнинг неъматларига шукр қиладиган, куфр келтирмайдиган ва Парвардигорига итоат этадиган қавмга ҳақни исботлаб бериш учун ҳужжатларни мана шундай хилма-хил қилиб келтирамиз.