Мухтасар тафсир
يَـٰبَنِىٓ ءَادَمَ خُذُوا۟ زِينَتَكُمْ عِندَ كُلِّ مَسْجِدٍ وَكُلُوا۟ وَٱشْرَبُوا۟ وَلَا تُسْرِفُوٓا۟ ۚ إِنَّهُۥ لَا يُحِبُّ ٱلْمُسْرِفِينَ ﴿٣١﴾
Эй Одам болалари, авратингларни ёпадиган, намоз ва тавоф онида эса сизларни гўзал қилиб кўрсатадиган тоза либосларни кийинглар. Аллоҳ ҳалол қилган неъматлардан еб-ичинглар. Бу ишда ҳаддан ошманглар. Ҳалолдан ҳаромга ўтиб кетиб қолманглар. Аллоҳ ҳаддан ошганларни ёқтирмайди.