Мухтасар тафсир
يَـٰبَنِىٓ ءَادَمَ لَا يَفْتِنَنَّكُمُ ٱلشَّيْطَـٰنُ كَمَآ أَخْرَجَ أَبَوَيْكُم مِّنَ ٱلْجَنَّةِ يَنزِعُ عَنْهُمَا لِبَاسَهُمَا لِيُرِيَهُمَا سَوْءَٰتِهِمَآ ۗ إِنَّهُۥ يَرَىٰكُمْ هُوَ وَقَبِيلُهُۥ مِنْ حَيْثُ لَا تَرَوْنَهُمْ ۗ إِنَّا جَعَلْنَا ٱلشَّيَـٰطِينَ أَوْلِيَآءَ لِلَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ ﴿٢٧﴾
"Эй Одам болалари, авратни тўсадиган ҳиссий либосни ёки тақво либосини тарк қилишни чиройли қилиб кўрсатаётган шайтоннинг васвасасига учманглар. У ота-онангизга ман қилинган дарахтдан тановул қилишни чиройли қилиб кўрсатиб, уларни йўлдан оздирганди. Натижада улар жаннатдан қувилгандилар ва авратлари очилиб қолганди. Шайтон ва унинг зурриёти сизларни кўриб турадилар. Сизлар эса уларни кўрмайсизлар. Ундан ва унинг зурриётидан эҳтиёт бўлишингиз лозим. Биз шайтонларни Аллоҳга иймон келтирмайдиганларга дўст қилдик. Аммо улар солиҳ амалларни қиладиган мўминларга қарши йўл топа олмаслар.