Мухтасар тафсир
وَيَـٰٓـَٔادَمُ ٱسْكُنْ أَنتَ وَزَوْجُكَ ٱلْجَنَّةَ فَكُلَا مِنْ حَيْثُ شِئْتُمَا وَلَا تَقْرَبَا هَـٰذِهِ ٱلشَّجَرَةَ فَتَكُونَا مِنَ ٱلظَّـٰلِمِينَ ﴿١٩﴾
Аллоҳ Одамга деди: "Эй Одам, сен ва аёлинг Ҳаво жаннатда яшайверинглар. Ундаги пок неъматлардан истаганингизча тановул қилаверинглар. Фақат мана бу дарахтдан еманглар. (Аллоҳ бир дарахтни тайин қилди) Мен тақиқлаганимдан кейин ҳам ундан есангизлар, Аллоҳнинг ҳадларидан ошган ҳисобланасизлар".