×

الأعراف

Оят 147

Мухтасар тафсир

وَٱلَّذِينَ كَذَّبُوا۟ بِـَٔايَـٰتِنَا وَلِقَآءِ ٱلْـَٔاخِرَةِ حَبِطَتْ أَعْمَـٰلُهُمْ ۚ هَلْ يُجْزَوْنَ إِلَّا مَا كَانُوا۟ يَعْمَلُونَ ﴿١٤٧﴾

Пайғамбарларимизнинг ҳақлигига далолат қиладиган оят-аломатларимизни ва Қиёмат кунида Аллоҳга рўбарў келишни ёлғонга чиқарадиган кимсаларнинг яхши амаллари ҳабата бўлади. Ҳеч қандай савобга ноил бўлмайдилар. Савобга эришиш учун иймон шарт қилинганди. Улар шартни бажармадилар. Энди улар Қиёмат кунида куфр ва ширк каби жиноятларига яраша жазо олиб, дўзахда абадий қоладилар.